Имтиёзга эга абитуриентлар ҳам таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш балидан кам бал тўпласа талабаллика тавсия этилмайди.
Президентининг «2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги фармойиши асосан:
давлат олий таълим муассасаларига киришда тўплаган балига нисбатан маълум миқдордаги қўшимча балл бериладиган шаклдаги имтиёзга эга абитуриентлар 2024/2025 ўқув йилида танлаган таълим йўналиши бўйича белгиланган ўтиш бали ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, тўплаган балига мос равишда давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида қўшимча квота билан талабаликка тавсия этилади.