Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 2-июндаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги ПФ-91-сонли фармонига асосан жорий йил 1-августдан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 000 сўм этиб белгиланди.
Ҳурматли фойдаланувчилар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-центабрдаги 778-сон қарорига мувофиқ УЗИМEИ тизимида мобил қурилмаларнинг ИМEИ кодларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи (дастлабки тармоқ ҳодисаси пайтидан бошлаб 30 календарь (норезидентлар учун 60) куни ўтгандан кейин рўйхатга олинган тақдирда - 25 фоизи).
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб мобил қурилманинг ИМEИ-кодини УЗИМEИ тизимида рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори 84 000 ёки мос равишда 103 000 сўмни ташкил этишини маълум қиламиз.