Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Иман Каримова Ўзбекистондаги президентлик сайловида қайси партияга овоз беришини айтди

Иман Каримова Ўзбекистондаги президентлик сайловида қайси партияга овоз беришини айтди

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Иман Каримова 24 октябрда ўтказиладиган президентлик сайловларида кимга овоз беришини Instagram’даги stories’ида маълум қилди.

Иман «24 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловида кимга овоз берасиз?», деган саволга қисқача «ЎзЛиДеП», дея жавоб ёзган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев президентликка номзод этиб кўрсатилган.

Шунингдек, Иман ҳозирда Ўзбекистонда эмаслигини билдирган. У «Қачон Хоразмга келасиз?», деган саволга «Кейинги сафар Ўзбекистонга борганимда», деб жавоб қайтарган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 24 октябрь, якшанба куни президент сайлови бўлиб ўтади. Унда Экологик партиядан Нарзулло Обломуродов, Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Либерал-демократик партиядан Шавкат Мирзиёев, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Алишер Қодиров ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этади.

Киритилди: 20:49 22.10.2021. Ўқилди: 11008 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!