Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Илон Маскга тегишли бўлган SpaceX компаниясининг Техас штатидаги Starbase базаси алоҳида шаҳар мақомини олади — Тhe New York Times

Илон Маскга тегишли бўлган SpaceX компаниясининг Техас штатидаги Starbase базаси алоҳида шаҳар мақомини олади — Тhe New York Times

"Маҳаллий аҳоли бу қарорни деярли 98% овоз билан қўллаб-қувватлади. Бундай натижа кутилган эди, Камэрон округидаги тахминан 3,9 kv.km ҳудудни эгаллаган ва Бока-Чика қишлоғи номи билан танилган ҳудудда асосан Starbase ходимлари, жумладан Маскнинг ўзи яшайди. Бу ерда атиги 500 га яқин одам истиқомат қилади. Шаҳарнинг мэри этиб ягона номзод — SpaceX'нинг синовлар ва парвозлар бўйича вице-президенти Бобби Педен сайланди.

Шаҳар мақоми қурилиш ва турли рухсатномаларни назорат қилиш, 1,5 фоизгача мулк солиғини ундириш, маҳаллий қонунларни қабул қилиш, шунингдек ракета учиришлар вақтида йўл ва пляжга киришни ёпиш ҳуқуқини беради.

Бироқ қўшни ҳудудларда яшовчи аҳолининг бир қисми бу ташаббусга қарши. Улар компанияни атроф-муҳитга зарар етказишда айбламоқда. Қайд этилишича, 2024 йилда оқова сувларини оқизиб юборганлик учун компанияга деярли 150 000 доллар жарима солинган.

Киритилди: 13:41 05.05.2025. Ўқилди: 482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!