Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Илон Маск яна пешқадам

Илон Маск яна пешқадам

Илон Маск бойлиги 852 млрд долларга етиб, тарихдаги энг бой одамга айланди.

SpaceX ва xAI қўшилишидан сўнг Илон Маскнинг бойлиги 852 миллиард долларга чиқди ва у дунёдаги иккинчи энг бой одам Ларри Пейждан қарийб 578 миллиард долларга илгарилаб кетди.

Илон Маскнинг бойлиги тахминан 852 миллиард долларга етди. Бу дунёдаги иккинчи энг бой одам, Google асосчиси Ларри Пейжнинг (бойлиги 281 миллиард доллар деб баҳоланмоқда) бойлигидан қарийб 578 миллиард долларга кўп.

Хабарларга кўра, SpaceX ва xAI қўшилиши натижасида бирлашган компаниянинг умумий қиймати 1,25 триллион долларга етди ва бу келишув Маскнинг бойлигига қарийб 84 миллиард доллар қўшди.

Бирлашувдан олдин Маск SpaceXнинг тахминан 42 фоизига эгалик қилган (у 800 миллиард долларга баҳоланган) ва яқинда ўтказилган хусусий молиялаштиришдан кейин 250 миллиард долларга баҳоланган xAIнинг қарийб 49 фоизи унга тегишли эди.

Бирлашувдан сўнг Маскнинг қўшма компаниядаги улуши 43 фоизга етиб, тахминан 542 миллиард долларга тенг бўлди ва SpaceX унинг энг йирик активига айланди, дейилади хабарларда.

Шунингдек, Маск Тесла компаниясининг қарийб 12 фоизига эгалик қилади, бу улуш тахминан 178 миллиард долларга баҳоланади.

Бундан ташқари, унинг Тесла акциялари бўйича опсионлари ҳам бор бўлиб, улар 124 миллиард доллар атрофида баҳоланмоқда. Булар устига, Маск акциядорлар томонидан маъқулланган Тесла тўлов пакети доирасида, агар кўрсаткичлар бажарилса, келгуси ўн йил ичида солиқлардан олдин 1 триллион долларгача бўлган қўшимча Тесла акцияларини олиш ҳуқуқига ҳам эга.

Сўнгги тўрт ой ичида Маск бир нечта бойлик марраларини — 500 миллиард, 600 миллиард ва 700 миллиард доллар кўрсаткичларини — ортда қолдирди. Бунга SpaceX қийматининг ошиши ва Делавер Олий суди унинг Тесла опцияларини тиклагани сабаб бўлди.

Киритилди: Бугун 14:21. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!