Илон Маскнинг бойлиги бир кунда $33,9 млрдга камайди, деб ёзади Bloomberg.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, бу Bloomberg Billionaires Index тарихидаги иккинчи энг катта йўқотиш ҳисобланади.
Қайд этилишича, Маскнинг ҳозирги зарарига АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлган зиддият сабаб бўлган.
Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Илон Маскнинг бойлиги $334,5 млрдга баҳоланиб, у ҳамон дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Бироқ, агар АҚШ президенти Маскнинг давлат шартномаларини бекор қилиб, Tesla ва SpaceX компанияларини даромаднинг бир қисмидан маҳрум этса, зарар сезиларли даражада ортиши мумкин.
Агентлик таъкидлашича, миллиардернинг ҳозирги молиявий аҳволи Доналд Трамп президентлигининг дастлабки ойларидаги бойлиги (деярли $500 млрд) даражасига етмайди.