Илон Маск Жо Роганга берган интервьюсида, агар «Apple ва Google иловаларни чеклаш ёки цензуралаш каби жуда ёмон ишларни қилишни бошлашса», ана шунда Tesla ўз смартфонини чиқариши мумкинлигини айтди.
Маскнинг сўзларига кўра, Tesla бутунлай янги технологик смартфонни бозорга чиқаришни бошқаларга қараганда яхшироқ қила оладиган компаниядир, чунки дастурий таъминот яратишда катта тажрибага эга.