Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск биринчи триллионерга айланиши мумкин

Илон Маск биринчи триллионерга айланиши мумкин

«The Guardian» нашрининг ёзишича, Илон Маск агар SpaceX компаниясининг бўлажак IPO'си (акцияларни бирламчи оммавий жойлаштириш) муваффақиятли ўтса, дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин.

Нашр маълумотларига кўра, SpaceX келгуси ҳафтадаёқ амалга ошиши мумкин бўлган акцияларни жойлаштириш орқали тахминан 75 миллиард доллар маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда.

Компания ҳар бир акцияни 135 доллардан 555,6 миллион дона акция сотишни кўзламоқда. Агар жойлаштириш муваффақиятли ўтса, компаниянинг бозор қиймати 1,77 триллион долларга етиши мумкин.

Газета бу фонд бозори тарихидаги энг йирик IPO бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Киритилди: Бугун 13:56. Ўқилди: 233 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!