Илон Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX акцияларидан беришни ваъда қилди
Илон Маск АҚШдаги ҳар бир болага SpaceX компаниясининг иккитадан акциясини беришини маълум қилди. Унинг айтишича, акцияларнинг бири компания номидан, иккинчиси эса шахсан унинг томонидан тақдим этилади.
“Америкадаги ҳар бир бола SpaceX’нинг иккита акциясини олади: биттаси компаниядан, иккинчиси шахсан мендан”, — деб ёзди Маск X ижтимоий тармоғида.