Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Илмий асосланган ҳолда темир йўл соҳасини ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилмоқда

Илмий асосланган ҳолда темир йўл соҳасини ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилмоқда

17 апрель куни Тошкент давлат транспорт университетида “Темир йўл ҳаракатланувчи таркиби: муаммолар, ечимлар, истиқболлар” мавзусидаги III халқаро илмий-техник анжуман ўз ишини бошлади.

Унда 15 дан ортиқ хорижий мамлакатлардан 35 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи корхоналар, олий таълим муассасалари ва илмий марказларидан 100 га яқин соҳа мутахассислари ҳамда етук олимлар иштирок этмоқда.

Анжуманда давомида мамлакатимиз ва хорижий давлатлар ўртасида мазкур соҳада ўзаро амалий ҳамкорлик ўрнатиш, темир йўл транспорти тизимини такомиллаштиришда илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда мамлакатнинг иқтисодий тармоқлари ва логистика тизимини қўллаб-қувватлаш орқали хорижий инвестиция оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Халқаро тадбир 20 апрелга қадар давом этади.

Киритилди: 09:52 18.04.2024. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!