Бугун 14 май, 2021 йил, жума

O'ZB

Илк бор! Time энг нуфузли 100 та компания рўйхатини эълон қилди

Илк бор! Time энг нуфузли 100 та компания рўйхатини эълон қилди

22 йил давомида дунёнинг энг нуфузли инсонлари рўйхатини тузиб келаётган Time журнали биринчи марта энг нуфузли компаниялар рўйхатини ҳам тузди. Бу ҳақда журнал сайти маълум қилди.

Ушбу рўйхатга замонавий дунёга сезиларли таъсир кўрсатаётган компаниялар киритилди. Журнал уларни соҳа мутахассислари ва ўз журналистларининг тавсиялари асосида танлаб олди, шундан сўнг таклиф қилинган компанияларнинг ҳар бири долзарблик, инновация, муваффақият каби муайян параметрлар асосида баҳоланди.

Time якуний рўйхатни беш қисмга ажратди — «Бошловчилар», «Етакчилар», «Инноваторлар», «Гигантлар», «Олғирлар». Уларнинг ҳар бирига 16 тадан 22 тагача компания киритилган.

Хусусан, рўйхатга қўшиқчи Рианнанинг Savage Х Fenty номли ичкийимлар бренди, сунъий гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Beyond Meat компанияси, Strava спорт иловаси («Бошловчилар»); Apple компанияси, Maersk логистика компанияси, Mattel болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчиси («Етакчилар»); Zoom видеоқўнғироқлар хизмати, TikTok ижтимоий тармоғи, Moderna фармацевтика компанияси («Инноваторлар»); Walmart дўконлар тармоғи, Disney медиакорпорацияси, Coinbase криптовалюта биржаси («Гигантлар»); Tesla электромобил ишлаб чиқарувчи компанияси, GoFundMe краудфандинг платформаси, Robinhood биржа брокери («Илғорлар») киритилди.

Киритилди: 17:03 04.05.2021. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!