Илҳом Алиев Арманистонни Озарбайжон чегараси яқинида қурилаётган металлургия заводи учун танқид қилди.
"Чегара яқинида дарёларнинг ифлосланиши ва атроф-муҳитга хавф туғдирувчи манба сифатида кўрилиши мумкин бўлган корхоналарни қуриш қўшни давлатлар билан келишилиши керак ва биз буни Еревандан талаб қиламиз", — деб таъкидлади Озарбайжон Президенти.
Металлургия заводининг умумий сармоя миқдори 70 миллион долларни ташкил этади. У Арманистоннинг Озарбайжон билан чегараси яқинидаги Ерасх қишлоғида, Арманистон ва АҚШ ишбилармонлари ҳамкорлигида қурилмоқда.