Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Иккита ҳудудда ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олди олинди

Иккита ҳудудда ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ҳ.Т. фуқаро Ш.Н.нинг ишончига кириб, 30 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Жондор тумани, “Навгади” МФЙ ҳудудидаги “Ф.Ф.” деҳқон хўжалигига қарашли 28 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Қ. фуқаро О.Ў.нинг ишончига кириб, унга Қўрғонтепа тумани, “Савай” массивидаги “Р.М.” МЧЖга ишлаб чиқариш цехини қуриш учун ажратилган 0,55 гектар ер майдонини алдов йўли билан 20 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:18 18.11.2022. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!