Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Иккинчи уриниш: SpaceX тарихдаги энг йирик Starship V3 ракетасининг синов парвозини муваффақиятли амалга оширди

Иккинчи уриниш: SpaceX тарихдаги энг йирик Starship V3 ракетасининг синов парвозини муваффақиятли амалга оширди

Техас штатидаги космодромдан амалга оширилган учиш жараёнининг тўғридан-тўғри трансляцияси 23 майга ўтар кечаси Илон Маскка тегишли бўлган Х ижтимоий тармоғида узатилди.

Баландлиги қарийб 124 метр ва тортиш кучи таҳминан 8 минг тонна бўлган ракета икки қисмдан иборат. Узунлиги тахминан 70 метр бўлган Super Heavy тезлатгичи ва 50 метрлик Starship асосий қисмидан ташкил топган.

Парвоз мобайнида айрим носозликлар ҳам кузатилди — ракета вертикал ҳолатга келишга муваффақ бўлган ва коинотда тахминан бир соат давомида ҳаракатланди, аммо, бу вақтга келиб унинг олтита двигателидан бири ишламай қолди. Шундан сўнг, Starship V3 Ҳинд океанига бошқариладиган қўнишни амалга оширди.

Бундай ракета тизимининг илк синовлари 2023 йил апрел ойида бўлиб ўтган ва муваффақиятсизлик билан якунланган эди, парвоздан бир неча дақиқа ўтиб ракета портлаб кетганди.

V2 прототипи билан боғлиқ қатор муваффақиятсизликлардан кейин SpaceX техник муаммолар туфайли 22 майга ўтар кечаси V3 ракетасини учириш бўйича биринчи уринишни ҳам бекор қилган эди.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!