Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Иккинчи жаҳон урушини СССР бошлаганми? Путин жавоб берди

Иккинчи жаҳон урушини СССР бошлаганми? Путин жавоб берди

Россия Президенти Владимир Путин Совет иттифоқини Иккинчи жаҳон урушини бошланганликда айблашни бемаънилик деб атади. У бу ҳақда Андрей Кондрашовнинг "Хотира учун уруш" фильмида айтиб ўтди.

“1941 йил 22 июнда ким кимга ҳужум қилди?! Германияга ҳужум қилдикми ёки Германия бизга ҳужум қилдими? Қандай бемаънилик?!” — дея Путиндан иқтибос келтиради РИА Новости. Россия раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат уруш бошланишида айбдор эмас, 27 миллион аҳоли қурбон бўлган. Унинг сўзларига кўра, тарихни қайта ёзмоқчи бўлганлар учун ҳеч қандай баҳона йўқ.

Илгари Путин уруш йиллари воқеалари ҳақидаги тарихий ҳақиқатни бузиб кўрсатишга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган эди.

Киритилди: 14:08 22.05.2020. Ўқилди: 3604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!