“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилгани нуқтайи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилади.
Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади.
Шунингдек, бу белгиларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади. Бу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда, транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ва тўхтаб туришига рухсат берилди.
“Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7:00 – 21:00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21:00 дан 7:00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади”, – дея тушунтирди президент матбуот хизмати.