Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Ахмедова тергов ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган видеомурожаати тарқалди

A A A
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Ахмедова тергов ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган видеомурожаати тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Малика Ахмедова тергов ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган видеомурожаати тарқалди.

Унга асосан 11 апрель куни М.Ахмедова Мирзо-Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пулатовнинг қабулига таклиф қилинди ва унинг тергов билан боғлиқ эътироз ва важлари тингланди.

Қабул давомида М.Ахмедовага туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилганлиги ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилганлиги тушунтирилди.

Маълумот тариқасида: 8 апрель куни жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.

Киритилди: 15:26 11.04.2023. Ўқилди: 3788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!