Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиби тўлиқ автоматлаштирилади

A A A
Ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиби тўлиқ автоматлаштирилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг манзиллилигини янада ошириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун электрон ҳужжат айланиши босқичма-босқич жорий этилиши назарда тутилган.

Қайд этилишича, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими “Электрон ҳукумат” тизимининг таркибий қисми бўлади.

2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб, ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бўлади (кейинги ўринларда – ЖШ ШИР), уни киритишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида давлат ижтимоий хизмати ёки ёрдамини олишга сўров автомат тарзда шакллантирилади.

Лойиҳада белгиланишича, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ижтимоий нафақа олувчилар ва уларнинг оилалари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади. Шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идоралар босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими функционал имкониятларини кенгайтириш борасида иш олиб борадилар.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомилининг тўлиқ автоматлаштирилиши, шунингдек, давлат хизматлари марказлари ёки интернет орқали онлайн режимида электрон аризалар топшириш кўрсаткичини 75 фоизигача етказилиши кўзда тутилган.

https://regulation.gov.uz/uz/document/19069 ҳаволаси орқали қарор лойиҳаси билан атрофлича танишиш ва таклифларни баён этиш мумкин.

Киритилди: 16:18 23.06.2020. Ўқилди: 1908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!