Ўз-ўзидан равшанки, бугун биз яшаётган янги давр, янгича ижтимоий муносабатлар, тез суръатлар билан ўзгариб, ривожланиб бораётган жамиятимизнинг талабларига ҳар томонлама муносиб бўлиш, одамларни ўйлантираётган, безовта қилаётган муаммоларга жавоб излаш, уларни кун тартибига қўйиб, жамоатчилик фикрини шакллантириш бўйича ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда.
Шуни алоҳида таъкидлашимиз зарур – ҳозирги вақтда нафақат ҳаёт, балки инсоннинг ўзи, унинг ички дунёси, ҳаётга муносабати ва талаби ҳам тубдан ўзгармоқда. Шиддат билан ўзгариб бораётган ижтимоий ҳаётимизда ҳам турли ҳуқуқий муносабатлар юзага келмоқда.
Шу маънода, Мажбурий ижро бюроси фаолиятида ҳам ижро этиши лозим бўлган янгича ижро иши ҳолатлари ҳам юзага келмоқда.
Бугун ижтимоий тармоқларда “2023.02.21 куни халқ депутатлари Ўрта чирчиқ тумани собиқ ва содиқ депутати Феруза Жўрабековна олдиларига Яшнаобод тумани МИБ ҳодимлари келиб Агробанкдан мажбурий узр сўрашларини сўраб келишибди. Ажойиб ижро ва ажойиб мажбурий узр!...” дейилган киноятомуз хабарлар тарқатилди.
Ижро иши ҳақида!
Бюронинг Яшнобод туман бўлим иши юритиувига ФИБ Миробод тумнлараро судининг 04.07.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Бабашева Феруза Джурабаевнадан ундирувчи “Агробанк” АТБ фойдасига “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан жонли эфир орқали раддия бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 03.12.2022 йилда келиб тушган. Бўлим томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунниг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Суд ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида қарздор Бабашева Феруза Журабаевнага тегишли бўлган телефон рақамига “SMS” хабарномалар юборилиб огоҳлантирилган.
Лекин, Ф.Бабашева суд қарорида белгиланган “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан жонли эфир орқали раддия бериш мажбуриятини бажармай келганидан сўнг, қарздорнинг яшаш манзили Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчасидаги хонадонига бир неча бора чиқилганда қарздор хонадон йўқлиги сабабли ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш имкони бўлмаган.
Ф.Бабашевага тегишли бўлган ижро ишини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси такроран қарздорнинг юқоридаги яшаш манзилига 21.02.2023 йил куни соат 18:50 да чиқилиб, қарздор Ф.Бабашева ўзига тегишли бўлган ижро ҳужжатида белгиланган тартибда “Facebook” интернет тармоғида ўзининг саҳифасида жонли эфир орқали раддия берган ҳамда узр сўраб, фуқаро Ф.Бабашева суд қарорида ўзига юклатилган мажбуриятни таъминлаган.
Бюро органларига келиб тушаетган янги турдаги ижро ҳужжатларидан ижтимоий тармоқ орқали раддия бериш ёки узр сўраш тартибидаги ижро ишлари ёки иш юритувдаги ҳар хил тусдаги ижро ҳужжатларидан қатъий назар суд ҳужжатлари муҳокама қилинмасдан ижроси таъминланади.
Демак, шаън, қадр-қимат ва ишчанлик обрўйини тўкиши мумкин бўлган ҳаракатлар учун раддия беришга ҳам тўғри келиши унутмаслик лозим.