Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ИИВ ходимлари журналистни калтаклагани ростми? Вазият ўрганилмоқда

ИИВ ходимлари журналистни калтаклагани ростми? Вазият ўрганилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ Кун.уз интернет нашри журналисти Алишер Рўзиохунов билан содир этилган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

"Ижтимоий тармоқларда Кун.уз интернет нашри журналисти Алишер Рўзиохунов 22 дан 23 октябрга ўтар кечаси ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланганлиги хақида маълумотлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур маълумот ўрганиб чиқилиб, воқеада иштирок этган барча ходимларнинг ҳамда фуқаро А.Рўзиохуновнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. 

Шу ўринда барча фуқароларимиздан, блогер ва журналистлардан, ўз мавқеини рўкач қилиб ички ишлар органлари ходимларининг ишларига халақит бермасликларини, ижтимоий тармоқларда ўзи билан содир бўлган воқеаларни бузиб талқин этиб оммага номойиш қилмасликларини сўраймиз", дейилади муносабатда.

Киритилди: 15:18 23.10.2020. Ўқилди: 3169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!