Бугун 20 ноябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

ИИВ кореялик "ишбилармондан" жабр кўрган фуқароларни қидирмоқда

ИИВ кореялик "ишбилармондан" жабр кўрган фуқароларни қидирмоқда

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Корея Республикаси фуқароси ҳаракатларидан жабр кўрган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Илгарироқ, "Korean and Migration xususiy bandlik agentligi" МЧЖ раҳбарларига нисбатан ИИВ қошидаги Тергов департаменти томонидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Хусусан, "Korean and Migration xususiy bandlik agentligi" хорижда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ниқоби остида ташкил этилиб, жамиятга мурожаат қилган 645 нафардан зиёд фуқароларнинг ҳар биридан 27 миллион сўмдан 32 миллион сўмгача - жами 12 миллиард сўмдан ортиқ пулни қўлга киритган ва ушбу маблағлар МЧЖ раҳбарлари томонидан шахсий манфаатлар йўлида сарфлаб юборилган.

Айни вақтда Корея Республикаси фуқароси Kang Namkyu ушбу жиноий ишда гумонланувчи сифатида жалб қилинган.

ИИВ Корея фуқаросидан жабр кўрган шахслар бўлса, Тергов департаментининг қуйида келтирилган телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни сўрамоқда: (71) 231-31-98, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34.

Киритилди: 20:48 08.11.2019. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!