Дунёдаги энг узоқ давом этган урушлардан бири Скилл ороллари ва Нидерландия ўртасидаги уруш ҳисобланади. Ҳайратланарлиси, 355 йил давом этган бу урушда бирорта ҳам ўқ отилмаган.
1651 йилда авж олган бу урушни фақат 1986 йилдагина тинчлик шартномаси билан тугатишга эришилган. Кўпгина тарихчиларнинг фикрича, бу узоқ ва кескин тўқнашув Иккинчи инглиз фуқаролар урушидаги (инглиз инқилоби деб ҳам аталади) жангларнинг давомидир.
Ўша пайтда мамлакат монархия тарафдорлари ва парламентарийлар ўртасидаги курашдан парчаланиб кетган. Нидерландиянинг Бирлашган вилоятлари флоти эса, парламент монархияси тарафдорлари тарафдан можарода қатнашган.