Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ИИББ тонировка масаласида фуқароларни огоҳлантирди

ИИББ тонировка масаласида фуқароларни огоҳлантирди

2 октябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани прокуратурасига хабар келиб тушди.

Унга кўра, жорий йилнинг май ойида 46 ёшли Шавкат Р. 34 ёшли Абдурасул Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБда танишлари борлигини айтиб, автомобиль учун тонировкага рухсат ва «чиройли» давлат рақами олиб беришини ваъда қилган. Бунинг учун Шавкат Р. Абдурасул Н.дан 22 миллион сўм олган, аммо ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Ҳурматли фуқаролар! Ишонувчанлигингиздан фойдаланмоқчи бўлган нотаниш одамлардан эҳтиёт бўлинг. Автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш учун рухсатномани ва давлат рақамини харид қилиш учун тегишли идораларга расман мурожаат қилинг» дейилади ИИББ хабарида.

Киритилди: 13:50 04.10.2019. Ўқилди: 3610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!