Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ИИБ ходимининг маст ҳолида ЙТҲ содир этгани айтилган воқеага муносабат берилди

ИИБ ходимининг маст ҳолида ЙТҲ содир этгани айтилган воқеага муносабат берилди

Бир муддат олдин Андижон вилоятида профилактика инспекторининг маст ҳолатда автомобил бошқариб, йўлнинг қарма-қарши йўналишига чиқиб кетгани ва оқибатда ЙТҲ содир этгани айтилган эди.

Вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, ҳодиса жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 18:30ларда илгари Шаҳрихон тумани ИИБда профилактика катта инспектори лавозимида ишлаган, Андижон вилояти ИИБнинг 2025 йил 7 ноябрдаги шахсий таркиб бўйича тегишли буйруғига асосан ички ишлар органлари тизимидан қуролли кучлар заҳирасига бўшатилган С.А. билан содир бўлганини маълум қилди.

Қайд этилишича, у ўзига тегишли «Нексия-3» русумли автомашинасини Шаҳрихон тумани, Назармахрам МФЙ ўрамидан ўтган маҳаллий транспорт қатнов йўлида «Шаҳрихон» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўналишда ҳаракатланаётган скутерчи ҳайдовчи 1972 йилда туғилган Ж.М.ни автомашинанинг олд чап бурчаги билан уриб юборган.

Бунинг оқибатида фуқаро Ж.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Ҳодиса сабабли автомашина ва скутер техник шикастланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБнинг расмий ахборотида ЙТҲни келтириб чиқарган ходимнинг маст ҳолатида бўлган ёки бўлмаганлиги тўғрисида маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!