Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ИИБ ходимаси аёл кишининг саломатлиги ва ҳаётини асраб қолди

ИИБ ходимаси аёл кишининг саломатлиги ва ҳаётини асраб қолди

2020 йил 27 сентябр куни Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари жойлашган туризм йўналиши ҳисобланган "Ҳакикат" кўчасида Қашқадарё вилояти Ғузор туманидан келган маҳаллий сайёҳ Абдуҳакимова Муяссарнинг ахволи оғирлашиб ҳушини йуқотган. Шу худудда хизмат олиб бораётган Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспектори лейтенант Эргашева Мафтуна Раҳимовна тезкорлик билан ушбу аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ёрдам хизматини чақиртирган.

Тиббиёт ходимлари келгунига қадар ички ишлар ходимасининг кўрсатган биринчи тиббий ёрдами ва тезкор чораси натижасида ушбу фуқаронинг аҳволи яхшиланган.

Маҳаллий сайёҳ Абдуҳакимова Муяссарнинг турмуш ўртоғи ҳамда қизи томонидан Хавфсиз туризмни таъминлаш бошкармаси ходимаси лейтенант М.Эргашевага миннатдорчилик билдирилди.

Киритилди: 12:18 29.09.2020. Ўқилди: 1865 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!