Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Идиш ювиш воситалари соғлиғингиз ва табиатга зарар етказади!

A A A
Идиш ювиш воситалари соғлиғингиз ва табиатга зарар етказади!

Идиш ювиш геллари қанчалик одамлар, айниқса болалар соғлиғига путур етказишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Ҳар бир идиш ювиш воситаларининг таркибида юзаки актив моддалар мавжуд бўлиб, гелдаги лимон, олма ва бошқа ҳид берувчи қўшимчалар, гел таркибидаги заҳарли кимёвий моддаларнинг ҳидини яшириш учун қўлланилади.

Шифокор-гастроэнтеролог М.Черенковнинг огоҳлантиришича, агарда гелда ювилган идишлар камида 30 сония давомида оқиб турган, қайноқ сувда чайилмаса, идиш юзасида қолган гель сизнинг ошқозонингизга тушади. Инсон 1 йилда камида 250 грамм, яъни бир стакан гелни ейди. Вақт ўтиши билан унда ошқозон-ичак, онкологик, хаттоки нафас йўллари касалликлари пайдо бўлади. Айниқса болаларда бу тезда кўринади.

Энг ёмони гелда ювилган идишдан овқатланган болаларнинг 99% турли хил аллергик касалликлардан азият чекишади.

❗️Ҳўш, гелни нима билан алмаштириш мумкин? Бунинг учун 1 дона кир совунни қирғичдан ўтказиб, ярим пачка чой содасини аралаштириб, сувга бўктириб қўйинг. Тайёр бўлган ювиш воситаси гелдан кўра яхшироқ ёғни кетказади ва инсон организми учун зарар келтирмайди.

Оила аъзоларингиз, фарзандларингиз касал бўлмасин десанагиз, ҳозироқ гелдан воз кечинг.

Киритилди: 11:15 12.11.2021. Ўқилди: 5248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!