Грузия парламенти яқинидаги митинг йиғинлар ва намойишлар ҳақидаги қонун доирасидан ташқарига чиқди.
Бу ҳақда Грузия ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Руставели проспектида давом этаётган норозилик акциясида, аввалги кунларда бўлгани каби, тез орада агрессив гуруҳ аъзолари полицияга қарата турли буюмлар, тошлар, шиша бутилкалар ва пиротехника воситаларини улоқтиргани кўзга ташланди" - дейилади баёнотда.