Ички ишлар вазири томонидан «Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ имзоланди.
Ҳужжат Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.
Йўриқномага кўра, номзодлар хизматга ихтиёрий тартибда, мавжуд бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органлари томонидан танлов асосида қабул қилинади. Танловда иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмаган. Сўнгги беш йил ичида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар, истисно тариқасида, хизматга фақатгина якуний суҳбат асосида қабул қилинади.
Хизматга кириш истагини билдирган номзодлар доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидаги ички ишлар органига тегишли ариза билан унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этади:
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун таркибий тузилмалари бошлиқлари буйруғи билан аъзолари сони тоқ сондан иборат бўлган Танлов тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш комиссиялари тузилади. Танловлар шаффоф ва ошкора тарзда ўтказилишини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Қабул комиссияси фаолиятида иштирок этиш учун ихтиёрийлик асосида жамоатчилик вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.03.2022 йилдан кучга кирди.