Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Hyundai Rotem Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Hyundai Rotem  Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев «Hyundai Rotem» компаниясининг «“Global Rail Group» раҳбари Квак Чол Хун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда томонлар замонавий электропоездларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашди.

Хусусан, Жанубий Кореянинг КОРАИЛ компанияси томонидан бугунги кунда эксплуатация қилинаётган электропоездлар турини «Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖда маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқариш таклифи юзасидан тақдимот ўтказилди.

Маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқариш таклиф қилинаётган электропоездларнинг асосий техник хусусиятлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа бўйича қўшимча имкониятларни ўрганиш, таклифларни таҳлил қилиш ва янги ишлаб чиқариш ҳудудларини кўздан кечиришни келишиб олишди.

Киритилди: 00:52 12.10.2024. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!