АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2020−2023 йиллардаги “Hyundai Palisade” кроссоверларини қайтариб олишга олиб келадиган текширувни бошлади.
Қайд этилишича, мазкур моделдаги автомобилларнинг қайтариб олинишига хавфсизлик камарининг носозлиги сабаб бўлиши мумкин.
2020 йилдан 2023 йилгача ишлаб чиқарилган “Hyundai Palisade” русумли жами 332 288та автомобил хавфсизлик камарларининг тўсатдан ечилиши сабабли чақириб олиниши мумкин.
АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси аллақачон ушбу носозлик ҳақида кроссовер эгаларидан 37та шикоят олган.
Тўлиқ миқёсда чақириб олиш ҳақида гапиришдан олдин, бошқарма мутахассислари дастлабки тадқиқотни, кейин муҳандислик баҳолашини ва шундан кейингина муҳандислар носозликни аниқласа, ишлаб чиқарувчи чақириб олиш кампаниясини ўтказиши керак.