Саудия Арабистонининг жанубидаги Нажран минтақасида ҳусийларнинг ҳужумларида камида 11 тинч аҳоли вакили жароҳат олди.
Бу ҳақда Саудия Арабистони Коалиция кучлари қўмондонлиги вакили генерал-майор Турки ал-Малики маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар орасида етти нафар Саудия Арабистони фуқароси, жумладан, иккинчи даражали куйиш жароҳати олган аёл ва тўрт ёшли бола, шунингдек, Яман, Миср ва Покистон фуқаролари бор.
Ал-Малики ҳусийлар тинч аҳолини нишонга олганини айтиб, бу ҳодисани "халқаро гуманитар ҳуқуқнинг аниқ бузилиши" деб атади.