Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасида янги уруш эҳтимоли бор

Ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасида янги уруш эҳтимоли бор

Якшанба куни ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий Ал-Масираҳ телеканалида эфирга узатилган видеомурожаати чоғида Саудия Арабистони билан урушни қайта бошлаш ва муҳим объектларга зарба бериш билан таҳдид қилди.

Ал-Ҳусий Саудия Арабистонини Саудия томонидан ҳибсга олинган Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати вакилларини асирга олинган саудиялик учувчиларга алмаштиришни истамасликда, шунингдек, ҳусий ҳаракатига кўплаб иқтисодий босимлар қилишда айблади.

Ал-Ҳусий Саудия Арабистонини қаттиқ огоҳлантириб, уларни «Америка ҳимоясига» таянмасликка чақирди.

Ҳусийларнинг ҳарбий ахборот ресурси кеча ижтимоий тармоқда Саудия портларининг координаталари кўрсатилган аэрофотосуратларини эълон қилди.

Таҳдидлар Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Яманда тинчлик ўрнатиш бўйича йўл харитаси манфаатдор томонлар имзолаши учун тайёр эканлигини эълон қилганидан тўрт кун ўтиб пайдо бўлди.

Киритилди: 16:30 10.07.2024. Ўқилди: 1526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!