Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳусийлар тинчликка эришиш учун АҚШ билан музокара олиб боришга тайёр

Ҳусийлар тинчликка эришиш учун АҚШ билан музокара олиб боришга тайёр

Яманнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракатидан ҳутийлар, агар Вашингтон ўз ниятини билдирса, тинчликка эришиш учун АҚШ маъмурияти билан музокаралар бошлашга тайёр.

Бу ҳақда исёнчиларнинг номи ошкор этилмаган вакили Қатарнинг Al Araby телеканалига маълум қилган.

Ҳаракат етакчиларидан бири телеканалга берган интервьюсида "Америка тажовузкорлиги асоссиз ҳужум ва суверенитетимизни бузишдир", деди ва агар келишувга жиддий уриниш бўлса, исёнчилар тинчликка тайёр эканини қўшимча қилди.

"Музокаралар учун каналлар очиқ бўлиши мумкин, биз доимо мулоқотни сақлаб келганмиз", — дея қўшимча қилди манба.

"Ансор Аллоҳ" вакили тажовуз Вашингтонга ўз мақсадларига эришишга имкон бермаслигини таъкидлади: "АҚШ ҳаракатларига бизнинг жавобимиз қаттиқ ва тўхтатувчи бўлади".

Аввалроқ ҳаракатнинг расмий вакили Муҳаммад Абдел Салом АҚШнинг Яман ҳудудига берган зарбалари "Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатидан ҳусийларнинг Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги Исроил кемаларига ҳужум қилиш ниятига таъсир қилмаслигини маълум қилганди.

"АҚШ президентининг Боб ал-Мандеб бўғозидаги халқаро юк ташиш таҳдиди ҳақидаги баёнотлари ёлғон ва халқаро ҳамжамиятни чалғитмоқда. Яман томонидан Ғазони қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган денгиз блокадаси фақат Исроил кемаларига тааллуқлидир. Бу Ғазо аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилмагунча давом этади", - деди манба.

Киритилди: 23:12 16.03.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!