Яманнинг "Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатидаги ҳусийлар баллистик ракета ёрдамида Тель-Авивдаги Бен Гурион аэропортига ҳужум қилди.
Бу ҳақда исёнчилар томонидан тузилган қуролли кучлар вакили Яҳё Сария исёнчиларга тегишли "Ал Масираҳ" телеканали эфирида маълум қилган.
"Ракета қўшинлари ҳарбий операция ўтказиб, "Зулфиқор" типидаги баллистик ракета ёрдамида Лод аэропортига (Бен Гурион) ҳужум қилди", — деди у.