Бугун 14 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ҳусийлар денгиз жангини эълон қилди

Ҳусийлар денгиз жангини эълон қилди

Ҳусийлар Исроил билан тўғридан-тўғри денгиз тўқнашувига ҳарбий тайёргарлик бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Ливаннинг "Al Akhbar" газетаси Санадаги ҳарбий манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Ҳаракат вакиллари Ўрта ер денгизида Исроил ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда ҳужум қилишларини маълум қилди.

Қайд этилишича, бу ҳаракатларда "Ироқдаги исломий қаршилик" ва ҳатто "Ҳизбуллоҳ" каби гуруҳлар иштирок этиши мумкин.

Киритилди: 18:45 13.10.2024. Ўқилди: 1804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!