Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳусанов «Манчестер Сити»да Гвардиола билан ишлаш жараёни ҳақида гапирди

Ҳусанов «Манчестер Сити»да Гвардиола билан ишлаш жараёни ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Хосеп Гвардиола қўл остида ишлаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен Гвардиоладан жуда миннатдорман. У ўйиннинг ҳар бир деталларини тушунтириш учун менга кўп вақт ажратди. Биз қадамма-қадам ишлаяпмиз — у мени шоширтирмаяпти ва менга вақт кераклигини тушунмоқда», — дея Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда «Манчестер Сити» расмий сайти.

Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилда «Ланс»дан «Манчестер Сити»га 40 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ.

Киритилди: 22:33 01.04.2026. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!