Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳурлар нимадан яратилган?

Ҳурлар нимадан яратилган?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳурлар нимадан яратилгани ҳақида сўрашди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Учта нарсадан: пастроқдагилари мушкдан, ўртадагилари анбардан, олийлари кофурдан. Сочлари ва қошларига нурдан бўлган қоралик чизилган (Термизий ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: Аллоҳ таоло ҳури ийнларни оёқ бармоқларидан тиззасигача заъфарондан, тиззасидан кўкрагигача мушкдан, кўкрагидан бўйнигача анбардан, бўйнидан бошигача оқ кофурдан яратди. Уларнинг эгнида рионгул (жуда гўзал гул) каби етмиш минг безак бор. Агар қараса, юзидан худди қуёш дунё аҳлига нур сочганидек порлоқ нур таралади. Агар унга қаралса, кийимлари ва терисининг нозиклигидан жигари кўринади. Бошида хушбўй мушкдан бўлган етмиш минг кокил солланиб туради. Ҳар бир кокилнинг этагида бир хизматчи қиз кўтариб юради ва: Аллоҳнинг дўстлари учун қилган амаллари эвазига мукофотдир , деб нидо қилади .

Manba: islom.uz

Киритилди: 11:26 21.01.2019. Ўқилди: 3383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!