Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Ҳунармандчилик кўргазмаси” фестивали ташкил этилди

“Ҳунармандчилик кўргазмаси” фестивали ташкил этилди

Сузук Ота маҳалласи аҳолиси кўп асрлар давомида ўз маҳорати ва билимларини авлоддан-авлодга ўтказиб, отабоболарининг ишини давом эттириб келмоқда. Ушбу ҳунармандлар ҳалол меҳнат ва маҳоратлари ортидан ўз оилаларини боқадилар ва қадимий ҳунармандчилик санъатини сақлашга ҳисса қўшиб келмоқдалар.

2017-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сузук Ота маҳалласига ташриф буюриб, мақбара ва масжидни реконструкция қилиш, унга туташ ҳудудни ободонлаштириш бўйича топшириқлар берган. Тарихий иншоотнинг таъмирлаш ишлари масжид ва мақбарани ягона мемориал-диний мажмуага бирлаштиришга қаратилган бўлган. Мажмуанинг атрофидаги майдон яхшилаб тозаланиб, автотураргоҳ қуриб битказилди. 2019-йилда барча ишлар якунланди, шу жумладан ёдгорлик мажмуаси атрофида жойлашган 34 та икки қаватли ҳунармандлар уйлари қурилди. Моҳир усталар бугунги кунгача мажмуада иш олиб бормоқдалар, улар ўз билимлари, касб сирлари ва ҳунармандчиликнинг нозик томонларини келажак авлодга етказишда давом этмоқдалар.

Жорий йилнинг 26-сентябрь куни “Сузук Ота” мажмуаси Ҳунармандлар маҳалласида ташкил этилган “Ҳунармандчилик кўргазмаси” фестивали ташкил этилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С.Ниязов фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни қутлаб, бугунги кунда мамлакатимизга дунё назари тушаётган бир даврда, юртимизнинг мавжуд салоҳияти жумладан ҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш ҳамда миллий ҳунармандчилик мактаби мавжудлиги кенг жамоатчиликни, хорижий меҳмонларни ўзига жалб қилишидаги катта омил эканлигини таъкидладилар. “Юртимизда ички сайёҳлар сонини ортишида Ҳунармандлар, миллий ишлаб чиқарувчилар ва кўплаб ташкилотларимизни ҳиссалари катта, уларга алоҳида ўз минатдорчилигимизни билдирамиз. Уларнинг саъй ҳаракати натижасида пойтахтимизга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 2 миллион 098 минг нафарни ҳамда маҳаллий сайёҳлар сони 3 миллион 600 минг нафарни ташкил қилмоқда”, - деди С.Ниязов.

Фестиваль доирасида кулолчилик, заргарлик, пичоқчилик, гиламдўзлик, дўппидўзлик, каштачилик ва тўқимачилик каби ҳунармандчилик йўналишларида фаолият кўрсатаётган моҳир усталарнинг ижодий ишлари, қўл меҳнати намуналари намойиш этилди.

Шунингдек, кўргазма доирасида ҳунармандларнинг маҳорат дарслари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари ҳам ўтказилди.

Киритилди: 22:03 27.09.2024. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!