Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳумоюн Султонов Ҳиндистон кортларини титратмоқда

Ҳумоюн Султонов Ҳиндистон кортларини титратмоқда

Ҳиндистоннинг Чандигарх шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган «Фьючерс» турнирида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу турнирнинг яккалик баҳсларида Ҳумоюн Султонов ҳиндистонлик Маниш Сурешкумарни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи даврада бошқа бир ҳиндистонлик теннисчи Хитеш Чаухан билан куч синашадиган бўлди.

Шунингдек, теннисчимиз жуфтлик баҳсларида мезбонлар теннисчиси Кабир Ханс билан тандем ҳосил қилиб, илк босқичда нейтрал теннисчи Иван Денисов ва ҳиндистонлик Адил Калянпур дуэтини 6:3, 6:4 ҳисобида енгди. Энди Ҳумоюн ва Кабир жуфтлиги чорак финалда таиландлик Танапет Чанта ҳамда Казума Кашачи билан куч синашади.

Киритилди: 09:13 21.03.2024. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!