Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

HUMO SMS-хабарномалар нархи ўзгаришсиз қолдирди

HUMO SMS-хабарномалар нархи ўзгаришсиз қолдирди

HUMO тўлов тизимининг расмий баёнотига кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни HUMO тўлов тизими мижозлардан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, «Octotelecom» компаниясига тарифларни сақлаб қолиш таклифини киритди. Икки томонлама ўтказилган таҳлиллар ва келишувга асосан, транзакциялар (картага тушган ва ечилган пуллар) тўғрисидаги хабарномалар нархини оширмаслик қарори қабул қилинди. Натижада, 1 майдан бошлаб битта кирувчи SMS нархи 84,2 сўмлигича қолади.

Шунингдек, тизимдаги техник қоидаларга мувофиқ, тўловларни тасдиқловчи бир марталик пароллар (OTP-кодлар) 13131 рақами орқали фақат абонентнинг мобил рақами балансида мусбат маблағ (пул) бўлгандагина етказиб берилади. Мазкур хизматни ўчиришни истаган фойдаланувчилар 13131 рақамига «STOP» сўзини юборишлари мумкинлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни «Octotelecom» контент-провайдери 1 майдан бошлаб HUMO карталари учун SMS-хабарлар нархини 84,2 сўмдан 168,4 сўмгача оширишини эълон қилган эди. Провайдер буни инфратузилмани техник қўллаб-қувватлаш, хавфсизлик дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда энергия ресурслари харажатларининг ошиши билан изоҳлаган.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!