Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Ташкилотга кўра, Исроил томонидан оккупация қилинган Фаластиннинг Ғарбий соҳил ҳудудидаги учта қочқинлар лагеридан ўн минглаб фаластинликлар мажбуран кўчириб юборилган.
Human Rights Watch Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботида 2025 йил январ–феврал ойларидаги воқеалар тилга олинади.
"Исроил Мудофаа армиясининг (ЦАХАЛ) “Темир девор” деб номланган операцияси пайтида Ғарбий соҳилдаги Женин, Тулкарм ва Нур-Шамс аҳолиси зўрлик билан кўчирилган, юзлаб уйлар вайрон қилинган", дейилади ҳисоботда.
Исроил ҳукумати эса бу операция “хавфсизлик таҳдидларини бартараф этишга қаратилгани”ни таъкидламоқда.