Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳудудсиз Тувалу: давлатни қандай сақлаб қолиш мумкин?

Ҳудудсиз Тувалу: давлатни қандай сақлаб қолиш мумкин?


11 мингга яқин аҳолиси бўлган Тинч океанидаги кичик Тувалу давлати бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли 2100 йилга келиб унинг ҳудудининг 95 фоизи сув остида қолади, деб тахмин қилмоқда олимлар.

Ўз тарихи, маданияти ва ҳукумат фаолиятини сақлаб қолиш учун Тувалу Digital Nation лойиҳасини ишга туширмоқда.


Бу ҳақда биринчи марта мамлакат ташқи ишлар вазири Саймон Кофе 2022 йилда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференциясида маълум қилган. Лойиҳа АR ва VR технологияларидан фойдаланган ҳолда метаверседаги оролларнинг виртуал нусхасини яратишни ўз ичига олади.

"Биз Тувалу руҳи рақамли дунёда яшашини истаймиз", деди Кофе. Шунингдек, у фуқароларни миллий хотира архивига ҳикоялар, овозлар ва рақсларни қўшишга ундади.

Бироқ давлатнинг рақамли соҳага ўтиши халқаро ҳуқуқнинг мураккаб масалаларини кўтаради. Нормларга кўра, давлат ҳудудига эга бўлиши керак. Иқлим ўзгариши туфайли ер йўқотилиши Тувалини суверен субъэкт мақомидан маҳрум қилиши мумкин.

Тувалу ҳукумати давлатларни ҳатто жисмоний ҳудудсиз ҳам суверенитетини тан олишга чақирди. Фалепили иттифоқи деб номланувчи Австралия билан ҳам тувалуларга босқичма-босқич кўчиб ўтиш имконини берувчи келишув мавжуд.

✍️ Оксфорд университети профессори Гай С. Гудвин-Гилл Тувалу мақоми масаласи бошқа давлатлар томонидан тан олинишига боғлиқлигини таъкидлади.

“Рақамлаштириш жамоавий идентификатсиянинг бир қисмига айланиб бормоқда. Келажакда бу халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши мумкин”, - дейди у.

Австралия Миллий университети профессори Доналд Ротвеллнинг қўшимча қилишича, жаҳон ҳамжамияти, жумладан, БМТ ҳам бу муаммони халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал қилишдан йироқ.

❕ Бироқ, Тувалу тажрибаси иқлим ўзгариши сабабли худди шундай вазиятга тушиб қолган бошқа мамлакатлар учун претседент бўлиши мумкин.

Киритилди: 18:34 12.01.2025. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!