Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Бахтиёр Насимов Боғот енгил саноат ва сервис техникумига ташриф буюрди.
Ташриф давомида техникумга ўқув-услубий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек моддий-техник базаси яхшиланди.
Бахтиёр Насимов техникумнинг ўқув-моддий базаси, ўқувчиларга яратилган шароитлар, ўқув ва ўқув амалиёт хоналари, интернет тармоғи ҳамда ундан фойдаланиш ҳолати, иссиқлик тизими, шу билан бирга ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.
«Ўқувчиларга билим олиши учун барча шароитни яратиб бериш керак. Ҳозирги давр ёшларига сабрдан кўра тезкорликни ўргатиш зарур. Чунки замон шуни талаб қилмоқчи. Сиз ўйлаган инновацион 10 кундан кейин бошқанинг номидан эълон қилиниши мумкин. Чунки вақт бизни кутиб турмайди. Кўпроқ ўрганиш, тажриба қилиш, амалиёт ўташ энг самарали воситага айланмоқда», дейди проректор.