Якшанба куни Ҳормуз бўғозидан ўтаётган танкер ўққа тутилди.
Бу ҳақда Буюк Британия Денгиз савдо операциялари идораси (UKMTO) душанба куни эълон қилди.
Маълумотларга кўра, UKMTO ҳодиса ҳақидаги хабарни кеч олган ва ҳужумнинг аниқ вақти ҳали аниқланмаган.
Ҳужум натижасида экипаж аъзоларидан ҳеч бири жароҳатланмаган.