Ҳормуз бўғозида ичида 2 миллион баррель нефть бўлган супертанкер денгиз минасига урилиб, портлаб кетди.
Бу ҳақда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) Ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида айтилмоқда.
"Қоидаларни бузган кема Ҳўрмуз бўғозининг жанубида денгиз минасига урилиб портлади ва ёниб кетди", — дейилади ҳарбийлар баёнотида.
Қайд этилишича, кема барча радиолокация ва навигация тизимларини ўчириб қўйган ҳамда корпус ҳарбий-денгиз кучларининг огоҳлантиришларига эътибор бермай, рухсат этилмаган жанубий йўналиш орқали бўғоздан чиқиб кетишга уринган.