Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги музокараларидаги кириш нутқидан сўнг зални тарк этмади.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Маълум қилинишича, делегацияларга дастлаб Туркия разведкаси раҳбари Иброҳим Калин ҳам қўшилган. Йиғилиш ёпиқ режимда, матбуот иштирокисиз ўтказилмоқда.
Журналистларнинг Туркия ТИВ раҳбари нутқдан кейин зални тарк этдими, деган саволига агентлик манбаси қисқа қилиб: "Қолди," деб жавоб берди.