Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳомиладорликни рўйхатга олувчи "Электрон тиббиёт" тизими яратилди

Ҳомиладорликни рўйхатга олувчи "Электрон тиббиёт" тизими яратилди

“Электрон тиббиёт” тизимининг афзалликлари жуда кўп. Аввало, вақт ва маблағ тежалади. Иш самарадорлиги ортади. Оворагарчиликларга чек қўйилади, дея тизим ҳақида хабардор қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирликнинг маълум қилишича, шунингдек, сақлаш вазирлиги тизимида жорий йилнинг ўтган 6 ойида:

  • Болалар аудиоскрининги ва иммунизацияси тизими рақамлаштирилди.
  • Туғилиш-ўлим ахборот тизими такомиллаштирилди.
  • Ҳомиладорликни рўйхатга олиш тизими рақамлаштирилди.
  • Тиббиёт ахборот тизимларининг “IT-Med” мобиль иловаси ишга туширилди.

Айни пайтда эса қуйидаги электрон тизимлардан фойдаланилмоқда:

  • “Телемедицина” тизими;
  • “МИС” ахборот тизими;
  • “СМС-хабарнома” тизими;
  • “Муассасалар паспорти” тизими;
  • “Ягона тез тиббий ёрдам” тизими;
  • “Лаборатория” тизими;
  • Юрак-қон томир касалликлари электрон реестри;
  • “Кадрларни қайд қилиш” ахборот тизими (HRM);
  • “Вакцина логистикасини бошқариш” электрон тизими;
  • “Ордер” ахборот тизими;
  • “Эмлаш” тизими;
  • “Хатлов” тизими.
Киритилди: 18:05 31.07.2022. Ўқилди: 2908 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!