Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳомила ногирон бўлса, уни тушириш жоизми?

Ҳомила ногирон бўлса, уни тушириш жоизми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, опам турмушга чиққанига 1 йилдан ўтди. Энди ҳомиладор бўлган эди, УЗИ аппаратига тушган экан, бола ногирон, туғмаслик керак, тушириб юбориш керак , дейишяпти. Кўп жойларга аниқ кучли аппаратларга туширдик, улар ҳам шу гапни айтишди. Шундай ҳолат бўлса ,ҳомлани туширишлик жоизми?

Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги мақолани ўқинг.

Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1410 ҳ.с. 15 - 22 Ражаб

(1990 йил, 10 17 феврал) кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
Агар ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлган бўлса, уни тушириб юбориш жоиз эмас. Тиббий ташхийс унинг айбли яралганини қайд этган бўлса ҳам.
Фақатгина ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ ҳомилани қолишида онанинг ҳаётига муқаррар хатар борлигига қарор қилсагина, уни тушириб юбориш жоиз. Бунда икки зарардан каттасини даф қилиш бор.
Агар ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ жиҳозлар ва таҳлил йўллари ила ҳомиланинг хатарли айблари борлигини, уни даволаб бўлмаслигини, у ўз вақтида туғилса ҳаёти ёмон бўлиши, ўзига ҳам ота-онасига дарду алам бўлиши аниқласагина, ота-онанинг талаби асосида уни тушириб юбориш жоиз бўлади.
Мажлис бу қарорни қабул қилар экан, табиб ва ота-оналарга бу масалада Аллоҳга тақво қилишни ва бу ишда аниқлик билан ҳаракат қилишни тавсия қилади.
Тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзидир.

Киритилди: 19:19 04.01.2019. Ўқилди: 6851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!