Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ҳокимлар Кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлган тизим жорий этилади

Ҳокимлар Кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлган тизим жорий этилади

“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди.

ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Қайд этилганидек, партиялар ролини ошириш, улар ўз кучи ва имкониятларини амалда намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар – пропорционал сайлов тизими жорий этилади.

Бунинг маъноси шуки, энди фуқаролар Қонунчилик палатасидаги 150 та депутатлик ўрнининг 75 таси бўйича аниқ бир номзодни сайласа, қолган 75 таси бўйича сиёсий партияга овоз беради. Бундай тизимда биронта сайловчининг овози эътибордан четда қолмайди.

Маҳаллий кенгаш халқнинг чинакам овозига айланиши учун ҳокимнинг Кенгашга раҳбарлик ваколати бекор қилинмоқда. Энди ҳокимлар Кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлган тизим жорий этилади.

Киритилди: 16:29 30.05.2023. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!