Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Ҳокимиятимнинг чек-чегараси йўқ..."

"Ҳокимиятимнинг чек-чегараси йўқ..."

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан урушдан сўнг ҳокимиятининг чегараси йўқлигини айтди. Трамп бу ҳақда The Axios Show дастурида маълум қилди.

Президент Эрон билан урушга “шартсиз таслим бўлиш” талаби билан кирганди, аммо уни чекланган ўзаро англашув меморандуми билан якунлади. Трамп бу келишувни урушнинг глобал иқтисодий депрессияга айланиб кетишининг олдини олиш учун тузганини айтди.

Журналистнинг уруш пайтида ўз ҳокимиятининг чегараси ҳақида нималарни ўргангани ҳақидаги саволга у: "Ҳеч қандай чегара йўқ", деб жавоб берди.

"Мен ҳали бундай сабоқни ўзлаштирмадим. Улар борлигини биламан, лекин ҳеч қандай чегара йўқ", — деди Оқ уйнинг амалдаги раҳбари.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Эронни ҳарбий жиҳатдан бутунлай тор-мор қилди ва ҳатто ўзаро англашув меморандуми ҳам эҳтимол, сўзсиз таслим бўлишни англатади. У уруш аслида Американинг ҳарбий қудратини намойиш этганини билдирди.

"Бундай блокадани яна ким уюштириши мумкин? Мен шундай денгиз блокадасини амалга оширдимки, ундан ҳеч бир кема ўта олмади. Баъзилар уриниб кўрди. Аммо бу узоқ давом этмади", — деди у.

Киритилди: 14:25 19.06.2026. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар